“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
2025-08-22 21:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, Республика оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Мўминов иштирок этиб, хотин-қизларнинг тадбиркорликдаги иштироки ва уларнинг мамлакат тараққиётига қўшиб келаётган ҳиссаси ҳақида сўзга чиқдилар.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловда узоқ йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб, чет элдан инвестиция жалб қилаётган ва иш ўринлари яратишда фаоллик кўрсатаётган тадбиркор хотин-қизлар иштирок этдилар.
Бу йилги “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилгани унинг аҳамиятини янада оширди.









