Наманганда 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланмоқда.
2024-03-22 16:07:00 / Янгиликлар

Унда Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, йиғилганларни ва тизимда ишлаётган барча ходимларни табриклади.
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан вилоятимизнинг 3 нафар вакили Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.
Мазкур мукофотлар вилоят ҳокими томонидан эгаларига тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, вилоятимиз маҳалла тизимининг 14 нафар шижоатли, фаол, ташаббускор вакиллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар.
Тантанали тадбирдан сўнг таниқли ижодкор Шуҳрат Ризаевнинг вилоят театри томонидан саҳналаштирилган “Она” спектакли премъераси бўлиб ўтди.
Янги саҳна асари ҳамда она Ватанни, тизим фидойиларини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга чинакам байрамона кайфият улашди.









