Норин туманида ўқувчиларга мактаб формалари топширилди
2025-08-19 12:15:00 / Янгиликлар
Тумандаги мавжуд 44 та умумтаълим мактабида 30 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Уларнинг билимга интилишини қўллаб-қувватлаш, янги ўқув йилини байрамона бошлашини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 41-мактабда 77 нафар ўқувчига янги ўқув йили олдидан мактаб формаси топширилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўқувчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларга янги ўқув йилида юксак муваффақиятлар тилади.
Мазкур ташаббус мактаб мавсуми бошлангунига қадар давом эттирилиб, жами 400 нафардан ортиқ болажон янги ўқув йилини қувонч ва шодлик билан кутиб олиши учун зарур кийим-бошлар билан таъминланади.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





