Наманганда “Тадбиркорлар билан бир кун: бизнес ва инвестиция” форуми
2025-08-18 14:25:00 / Янгиликлар

Дастлаб маскан фойесида наманганлик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида юртимизда ишбилармонлик муҳити ривожлангани, тадбиркорликка кенг йўл очилгани ҳақида тўхталиб, форум ишига муваффақият тилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ, Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форумда мамлакатимиз иқтисодиётининг турли йўналишларида фаолият юритаётган етакчи мутахассислар тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашиб, ўз билим ва тажрибаларини улашдилар.
Жумладан, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ директори Аббосхон Маҳаматов, “Миллат умиди” универститети ва мактаби асосчиси Умиджон Ишмуҳамедов, иннвестиция бўйича халқаро эксперт Тамилла Курбанова ва бошқа бир қатор спикерлар билан очиқ мулоқот иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Форум иштирокчилари муваффақиятли бизнес юритиш, инвестицияларни жалб этиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро бозорга чиқиш масалалари юзасидан батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Бу каби тадбирлар янги бизнес ғояларини илгари суриш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









