"ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!"
2025-08-14 05:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги "Соҳил" МФЙда Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган "Умуммиллий бирдамлик" фестивали доирасида “Уч авлод учрашуви маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари М.Аппақов очиб берди. Лойиҳанинг мақсади ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва маънавий бойликка эга шахслар этиб вояга етказишдир.
Тадбир давомида "Соҳил" МФЙ нуронийлари сўзга чиқиб, мустақилликнинг 34 йиллиги "Ватан учун, миллат учун, ҳалқ учун" шиори остида нишонланаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида санъаткорлар ўз қўшиқлари билан чиқиш қилдилар






