Наманган тажрибаси: ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти ўрганилди
2025-08-15 00:50:00 / Янгиликлар

Президентимиз ўтган йил 25-26 март кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, Наманган шаҳрини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Наманган тажрибасини яратиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берган эдилар.
Янгича ишлаш механизмларини самарали йўлга қўйиш ҳамда криминоген вазиятни яхшилаш, аҳолининг мазкур йўналишдаги мурожаатларини ўз вақтида ва қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида, криминоген вазияти оғир ва фуқароларнинг мурожаатлари кўплаб тушаётган маҳаллалар 20 та микро- ҳудудларга бўлиниб, "Ҳуқуқ-тартибот маскан”лари ташкил этилди.
Ишчи гуруҳи Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамроҳлигида мазкур маскан фаолияти самарадорлигини амалда кўрдилар.
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев бундай масканларнинг бугунги кундаги фаолияти, унинг аҳамияти ва самараси ҳақида маълумот берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









