Намунали Кенгаш депутатлар фаолиятининг юзи
2025-08-15 01:05:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ишчи гуруҳи халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши фаолияти билан танишди.

Дастлаб туман Кенгаши котибияти, 8 та доимий комиссиялар, 5 та сиёсий партия гуруҳининг фаолияти, иш юритиш ҳужжатлари ўрганилди. Сессияларга киритилган масалалар, депутатлик сўровлари, депутатларнинг мурожаатларни ўрганиши, фаолияти акс этган фотоальбомлар ҳам Ишчи гуруҳи эътиборини тортди.
Шу ерда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган штаб фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди.
Намунали Кенгаш фаолиятини ташкил қилиш бўйича туманда ижобий ишлар амалга оширилгани эътироф этилди.
Ишчи гуруҳи ўрганишларига Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамроҳлик қилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






