Вилоят ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
2025-08-05 15:45:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманида ўзига бириктирилган “Учтепа” ҳамда “Хўжақўрғонча” маҳаллалари ёшлари билан учрашди.

“Учтепа” маҳалласида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳудудда истиқомат қилувчи 50 нафарга яқин ишсиз ёшлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшлар ўз муаммолари, таклиф ва ташаббуслари юзасидан сўз олди. Вилоят ҳокими уларнинг ҳар бир саволига атрофлича жавоб бериб, амалдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, бандлик дастурлари орқали уларни иш билан таъминлаш бўйича мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берди.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






