«Ахсикентдаги катта ўзгаришлар туризмда туб бурилиш ясамоқда. Археопарк билан ҳамоҳанг равишда Сирдарё бўйида ташкил этилаётган туристик инфратузилма сайёҳлар учун янги қизиқарли локация бўлади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентда
2025-08-04 23:25:00 / Янгиликлар
Ахсикентда 6 та очиқ осмон ва экспонатлар музейи ва рамзий дарвоза қурилши жадал давом этмоқда.

Сирдарёнинг қарийб 40 километр узунликдаги (272,1 гектар) қисмида 650 та туристик объект жойлаштирилиши режаланган, бу йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини беради. Бу борадаги ишлар ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов, Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманлари ҳокимлари Шерали Қосимов ва Аҳрорбек Мансуровлар тақдимот қилишди.
Дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини кўздан кечирган вилоят раҳбари «Шеробод туризм» томонидан барпо этилаётган дор йўли лойиҳаси билан танишди. Масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Медиа Департамент,
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






