Профессионал IT-сертификат олиш учун давлат хизматчиларини ўқитиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди
2024-03-15 16:00:00 / Янгиликлар
“Ўзбектелеком” АК Наманган вилоят филиалининг мажлислар залида халқаро платформаларда профессионал IT-сертификат олиш учун давлат хизматчиларини ўқитиш юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда бошқарма ва ташкилотларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари иштирок этишди, уларга “Coursera” халқаро платформасида профессионал IT-сертификат олиш юзасидан тақдимот ўтказилиб, сертификат эгаларига бериладиган имтиёзлар, бир марталик субсидиялар (https://lex.uz/docs/6796143), халқаро IT-сертификатларни қоплаб бериш (https://lex.uz/docs/6804166) тизимлари бўйича тушунчалар берилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, Рақамли технологиялар вазирлигининг бўлими бошлиғи Жамшидбек Жаъфаров ҳамда ҳудудий шўъбаси раҳбари Расулжон Холматовлар иштирок этишди.



