“Ёшлар боғи” – Янги қиёфада
2025-07-26 11:55:00 / Янгиликлар

Айни кунларда мазкур боғда кенг қамровли реконструкция ва ободонлаштириш ишлари қизғин паллага кирган. Янги лойиҳа доирасида боғни ижтимоий туризм марказига айлантириш кўзда тутилган бўлиб, бу йўналишда замонавий архитектура ечимлари асосида инфратузилма янгиланмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ қурилиш ишлари билан танишди. Вилоят раҳбари сифат масаласига алоҳида эътибор қаратди ҳамда топшириқларни аниқ белгилаб, лойиҳанинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш лозимлигини таъкидлади.
Боғни қайта жонлантириш орқали бу масканда сайргоҳлар, экскурсия йўналишлари, маданий тадбирлар учун мўлжалланган саҳналар, болалар майдончалари ва замонавий сервис объектлари ташкил этилиши назарда тутилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









