Бадиий академия билан ҳамкорлик- янги ташаббус ва таклифлар қўллаб-қувватланади
2025-07-25 17:15:00 / Янгиликлар

Самимий ўтган суҳбат чоғида вилоятда бадиий ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, ижодий муҳитни ривожлантириш, устоз-шогирд анъаналарини изчил давом эттириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш орқали миллий санъатни кенг тарғиб этиш, сайёҳларга маҳаллий рассомлар асарларини намойиш этиш, ижодкорлар учун замонавий санъат мактабларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашувда, шунингдек, уста наққош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, марҳум М. Ҳусайинов номига уй-музей барпо этиш ҳамда вилоятдаги иқтидорли ижодкорлар асарларидан иборат бадиий асарлар “Санъат” музейини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барча ташаббус ва таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, уларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини билдирди.
Учрашув якунида меҳмонга халқаро "Гуллар фестивали" рамзи туширилган эсдалик совғалари топширилди.




