Маҳалла тизими: муаммолар ўрганилиб, ечими топилмоқда
2025-07-25 15:05:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида маҳаллалар биносидаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Фаоллар билан суҳбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, миграцияда ноқонуний юрган ва кам даромадли фуқароларни юртга қайтариш чораларини кўриш, уларга муносиб иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимоя ва маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, кўп йиллардан бери юқорида кўрсатилган маҳаллалар аҳолисини ўйлантираётган муаммо — тоза ичимлик суви таъминоти, болалар боғчаси, поликлиника, йўл, маҳалла фуқаролар йиғинига бино қуриш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди.
Шунингдек, сув таъминоти, электр ва йўл қурилиши бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари “Қўрғонча” маҳалласида жойлашган 30-сонли мактабда инвестиция дастури доирасида мавжуд 180 ўринли бинони мукаммал таъмирлаш ва янги 150 ўринли қўшимча бино қуриш жараёнларини кўздан кечирди.
Вилоят ҳокими қурилиш жараёнларини тезлаштириш, бунда сифатга алоҳида эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






