Пиллачилик салоҳияти ва соҳада аёллар бандлигини оширишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди
2025-07-23 16:10:00 / Янгиликлар

Унда Вазирлар Маҳкамаси Ишчи гуруҳи аъзолари, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Наманган вилоятидаги ипакчилик кластерлари вакиллари қатнашдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режаларни тахлил қилдилар.
Вилоятда пилла етиштириш хажмини ошириш, соҳага замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қайта ишлашни кенгайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шу билан бирга, соҳада аёллар иштирокини кучайтириш, уй меҳнатини рағбатлантириш, уларга малака ошириш ва кредит ресурсларига кенг йўл очиш орқали барқарор бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида соҳа олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.






