Попда “Жасорат мактаби” фаолият бошлади!
2025-07-03 11:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар тарбияси, уларни ватанпарварлик руҳида шакллантириш борасидаги топшириқлари ижроси доирасида Поп туманида муҳим лойиҳа — “Жасорат мактаби”га расмий старт берилди.

Поп туманидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган ушбу уч кунлик ўқув йиғинларида ёшлар ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан танишади.
Тартиб-интизом, жисмоний тайёргарлик, руҳий бардош, садоқат ва масъулият туйғуларини шакллантиришга қаратилган амалий машғулотлар орқали уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва фидойилик фазилатлари мустаҳкамланади.
Тантанали очилиш маросимида Поп тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этиб, ёшларга эзгу тилакларини билдиришди ва “Жасорат мактаби”нинг аҳамияти ҳақида сўз юритишди.









