Кураш
2025-07-03 08:15:00 / Янгиликлар
Наманган вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Бош прокурор кубоги мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг маҳалла-туман (шаҳар) босқичларида 9 та вазнда 40 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, вилоят босқичига 60 нафар курашчилар ўзаро беллашди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида вилоят прокурори У.Мадрахимов ва бошқа мутаддилар иштирок этиб, ғолибларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширди.






