Халқаро "Гуллар фестивали" давом этмоқда, гулчиларнинг даромади ҳам ортмоқда
2025-07-02 19:15:00 / Янгиликлар

Уйчи тумани “Ўнҳаёт” МФЙда яшовчи гулчи Собитхон Акбаров ҳам фестивал доирасида ташкил этилган растада ўз гуллари билан савдо қилиб, минглаб меҳмонларга завқ улашмоқда. Яъни, цикламен, фикус лирата, бугенвиллия, пеларгония, каланхоэ ва яна кўплаб ноёб гуллар харидорларга тақдим этилмоқда.
- Фестиваль 2 ҳафтага узайтирилганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Бу мен учун янги мижозлар, янги танишувлар ва янада катта имконият демакдир. Ҳозиргача 40 миллион сўмлик савдо қилдим. Бу фақатгина даромад эмас, меҳнатим қадрланишидир, — дейди Собитхон қувонч билан.
Унинг сўзларига кўра, бу фестивал нафақат савдо, балки шахсий брендини ривожлантириш, гулчилик сирига қизиқувчи ёшларга тажрибасини улашиш имконини ҳам бермоқда.
Айни вақтда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғининг ёнгинасида ташкил этилган гуллар растаси гўёки ботаника боғига айланган. Бу ерда юзлаб гулчилар ўз гўзаллик дунёси билан фестивал меҳмонларини хурсанд қилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






