Наманганда туризм соҳаси вакиллари билан сайёр қабул бўлиб ўтди
2025-07-02 18:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда вилоятдаги меҳмонхона, хостел, дам олиш масканлари, кемпинглар, туроператорлар ва турагент раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди. Сайёр қабилда 50 га яқин туризм бизнеси вакиллари қатнашди.
Тадбир давомида туризм соҳасидаги долзарб муаммолар, хизмат кўрсатиш сифати, туристлар оқимини ошириш бўйича чора-тадбирлар, инфратузилма билан боғлиқ масалалар ҳамда соҳага оид турли таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
Сардор Ниязов ва Ботир Нуритдинов иштирокчиларнинг мурожаатларини тинглаб, ҳар бир масала юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга топшириқлар берди.
Шунингдек, улар туризм соҳасининг иқтисодий ривождаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтиб, ушбу йўналишда тадбиркорлар билан яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидладилар.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси







