Мактаб кутубхоналари янги адабиётлар билан бойиди
2025-07-01 11:15:00 / Янгиликлар

Айни пайтда Тўрақўрғон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган кутубхоналарда 135 минг 200 та бадиий адабиётлар мавжуд. Туман марказида бошланган эрталабки тадбирдан сўнг улар сони 6 минг 844 тага ортди. Сабаби кутубхоналарга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 221 миллион 500 минг сўмлик китоблар - ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари тарқатилди.
Дастлаб туман ҳокими Шерали Қосимов Исҳоқхон Ибрат номли мажмуа олдида китобнинг инсон, айниқса, ёшлар тафаккурини бойитишидаги ўрни ҳақида гапирди. Ташкилланган «Китоб карвони» барча ҳудудларга бориши кутубхоналар жамғармасига муносиб ҳисса бўлишини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг китобларни ортган автомобиллар тумандаги мактабларга йўл олди. Ўқув-тарбия муассасалари янги адабиётлар билан таъминланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






