Наманганда ёшлар фестивали бўлиб ўтди
2025-07-01 15:05:00 / Янгиликлар
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

64-халқаро "Гуллар фестивали"га ҳамоханг тарзда ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Базаров, шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов иштирок этиб, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр билдиришди.
Фаол ва ташаббускор ёшлар турли йўналишлардаги ютуқлари учун тақдирланди.
Фестиваль доирасида ўтказилган гала концерт эса ёшларга байрамона кайфият улашди.









