Йўл бўйи инфратузилмаси ривожланади
2025-06-29 15:00:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишлари давомида Янги Наманган туманида йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, савдо ва сервис хизмати кўрсатишни такомиллаштириш лойиҳаси ижроси билан ҳам танишди.

Хусусан, 24/7 савдо ва сервис хизмати объектларини ташкил этиш, Наманган-Чортоқ йўлини таъмирлаш, “Тараққиёт” саноат ва сервис марказида олиб борилаётган бунёдкорликлар ўрганилди.
Вилоят раҳбари бу каби лойиҳалар вилоят иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, жараённи тезлатиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









