64 –халқаро “Гуллар фестивали” яна 2 ҳафта давом этади
2025-06-30 06:35:00 / Янгиликлар

Дастлабки статистик маълумотларга кўра, ҳозирга қадар айнан “Гуллар фестивали”да иштирок этиш учун Наманганга
7 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг — 712 минги хорижий давлатлардан, 3 миллион 700 нафари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, вилоятимизнинг барча туманларидан 2 миллион 600 минг нафардан зиёд нафосат ишқибозлари келдилар.
Кўп сонли иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан келиб чиқиб, ташкилий қўмита томонидан 64-халқаро “Гуллар фестивали” даврийлигини яна 2 ҳафтага узайтиришга қарор қилинди.
Демак, бу йилги фестивал шодиёналари 50 кун давом этади.
Олдинда ранг-баранг концерт дастурлари, миллий қадриятларимизга ҳамоханг тадбирлар режалаштирилмоқда. Энг асосийси, мафтункор ва бетакрор композициялар томошаси учун имконият янада кенгайди.
Келинг, кўринг, завқланинг! Барча-барчани таклиф этамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
