27 июнь - матбуот ва ОАВ ходимлари куни
2025-06-27 15:10:00 / Янгиликлар
Шу муносабат билан вилоят раҳбари бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида вилоятдаги барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан учрашди.

Бир пиёла чой баҳона байрам дастурхони атрофида медиа соҳаси вакиллари эъзозланди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов дастлаб Президентимизнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг соҳанинг бир гуруҳ фахрийлари ва фаолларига “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда Президентимиз томонларидан соҳага кўрсатилаётган эътибор ва унинг самараси ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўзга чииққанлар бундай ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор қилдилар.
Вилоят санъат усталари ижросидаги куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









