Наманганда "Энг гулзор – энг обод маҳалла" танлови гўзаллик ва ободонлик байрамига айланди
2025-06-25 10:00:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳрида ўтказилаётган 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида Наманган шаҳрида “Энг гулзор – энг обод маҳалла” кўрик-танлови ташкил этилди.

Танлов маҳаллаларни янада кўркам ва гулзор қилиш, аҳоли ўртасида эстетик дид ва экологик маданиятни юксалтириш, ободонлаштириш ишларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётир.
Тадбирнинг дастлабки кунида танловда иштирок этаётган маҳаллаларда амалга оширилган ишлар — гуллар билан безатилган ҳудудлар, яшил майдонлар, ободонлаштириш лойиҳалари махсус комиссия томонидан баҳоланди.
Наманган шаҳридаги "Зиёкор" маҳалласи ҳам танловга фаол тайёргарлик кўриб, ўзининг бетакрор гул кўргазмалари ва ҳудудий озодалиги билан алоҳида эътибор қозонди.
Ғолиб маҳаллалар 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида тантанали равишда тақдирланиши режалаштирилган.




