Автомобиллар кўргазмаси ғолиблари тақдирланди
2025-06-22 09:55:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида 64-халқаро “Гуллар фестивали” доирасида ташкил этилган “Автомобиллар кўргазмаси” жуда юқори руҳда ва қизғин ўтди. Унда нафақат маҳаллий, балки хорижий иштирокчилар ҳам ўзларининг маҳорат билан тюнинг қилинган автомобилларини намойиш этишди.

Кўргазма доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича 1-, 2- ва 3- ўрин соҳиблари аниқланиб, улар тақдирланди:
🔹 "ENG YAXSHI ICHKI VA TASHQI TUNING"
🔹 "OVOZ TUNING"
🔹 "ENG YAXSHI RETRO AVTOMOBIL"
🔹 "ENG YAXSHI MOTOR TYUNING"
Ҳар бир номинация бўйича эксперт ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган автомобиллар эстетика, техник жиҳат, инновацион ёндашув ва оригиналлик каби мезонлар асосида баҳоланди.
Ғолибларга диплом, эсдалик совғалар ва ҳомийлар томонидан тайёрланган махсус мукофотлар топширилди.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси









