НАМАНГАНДА 64-ХАЛҚАРО “ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ”ГА ТАШРИФЛАР СОНИ 6 МИЛЛИОНДАН ОШДИ
2025-06-18 05:25:00 / Янгиликлар
64-халқаро “Гуллар фестивали” ўзининг кўлами, безаклари ва дунё миқёсидаги иштирокчилари билан том маънода гулларга бурканган Наманган шаҳрида давом этмоқда. Бугун, 17 июнь ҳолатига кўра, фестивалга ташриф буюрганлар сони 6 154 827 нафарга етди.

📌 Фестивалга ташриф буюрганлар:
🌍 Хорижий давлатлардан – 592 791 нафар
🇺🇿 Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан – 3 091 022 нафар
🏡 Наманган вилоятидан – 2 471 014 нафар
Наманган бугун нафақат юртимиз, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам гуллар, санъат ва миллий қадриятлар масканига айланди. Турли кўргазмалар, гуллар композициялари, миллий анъаналарни намоён этувчи саҳна чиқишлари ва ранг-баранг дастурлар орқали фестиваль иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирмоқда.



