Автомобил ўрнига қуёш панели— оилага яхшигина даромад келтирмоқда
2025-06-17 17:05:00 / Янгиликлар

Учқўрғон тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи Лолахон Исмоилова оиласида кўп йиллардан буён автомашина сотиб олиш учун маблағ тўплаётган эди. Лекин, янгиликлардан доим бохабар бўлиб боргани учун фарзандлари билан маслаҳатлашган ҳолда автомобил харид қилиш ўрнига 165 миллион сўм маблағ эвазига 55 кВтли қуёш панеллари ўрнатишга қарор қилди.
⠀
Бу эса ўз самарасини тезда берди:
🔋 Қиш фаслида ойига 7 миллион сўм,
☀️ Ёз ойларида эса 8–8,5 миллион сўмлик ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини давлатга сотмоқда
⠀
Лолахон опанинг бу қарори нафақат шахсий даромад манбаи, балки экологик тозалик ҳисса, маҳалладошларга эса ибрат бўлди.




