Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар Тўрақўрғон туманининг диққатга сазовор жойларида бўлдилар
2025-06-13 14:25:00 / Янгиликлар
Наманганда меҳмон бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари бугун Тўрақўрғон туманига келдилар. Уларни туман ҳокими Шерали Қосимов ва жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Меҳмонлар дастлаб буюк аллома, олим, таржимон, ҳуқуқшунос Исҳоқхон тўра Ибрат ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг руҳига ҳурмат бажо келтирдилар.
Сўнгра Қатағон қурбонлари ва Ибрат музейига саёҳат қилинди. Бу ерда Исҳоқхон Ибрат яшаб ўтган давр, унинг шахсий ҳаёти ва илм-фан, маданиятни юксалтириш йўлидаги фаолияти, қатағон йиллари акс этган экспонатлар билан танишдилар.
Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, Ахсикент археология паркида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









