Поп туманида “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан навбатдаги йиғилиш ташкил этилди
2025-06-13 15:35:00 / Янгиликлар

Тадбирда тумандаги нуронийлар жамоатчилик кенгашлари аъзолари, “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг фаол раҳбарлари, Бувижонлар мактаби раислари ҳамда маҳаллий фаоллар иштирок этдилар.
Йиғилишда аҳоли ўртасида оила мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёшлар тарбияси, ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган 1+10 модели асосидаги ишлар муҳокама этилди.
Тадбир давомида “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими вакили А. Болтабоев иштирок этиб, ушбу йўналишда нуронийларнинг ўрни ва зиммасидаги вазифалар хусусида атрофлича маълумот берди.
Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларни янада самарали ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.



