Семинар
2025-06-12 12:05:00 / Янгиликлар

Ушбу семинарда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этмоқда.
Семинарнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Холбўтаев Zoom орқали иштирок этиб, давлат тили сиёсатининг долзарб йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Семинарнинг асосий мақсади — давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг малакасини ошириш, тажриба алмашиш учун имконият яратиш ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.
Шунингдек, тадбир доирасида ўзбек тили ривожига қаратилган муаммолар ва уларнинг ечимлари, имло қоидалари, янги нашрлар тақдимоти каби масалалар ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Семинар давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.







