Халқаро “Гуллар фестивали”да халқаро спорт турнирлари давом этмоқда
2025-06-10 15:25:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида Шотокан карате-до спорт тури бўйича халқаро очиқ турнир бошланди.

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва иштирокчиларни табриклади.
Шундан сўнг турли ёш ва вазн тоифаларида беллашувлар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан, шунингдек, мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ёш спортчилар куч синашмоқда.
Турнир эртага, 11 июнь куни ҳам давом этади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









