64-халқаро “Гуллар фестивали” доирасида олимлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди
2025-06-08 13:05:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ва унинг моҳияти ҳақида тўхталиб, уч авлод вакилларининг учрашуви “Инсон қадри учун” шиори остида амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми эканлигини таъкидладилар.
Тадбирда Наманган вилоятининг фаол олим ва олималари, кекса авлод ва ёшлар вакиллари “Ташаккуронома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бир пиёла чой баҳона дилдан суҳбатлар уюштирилиб, бой ҳаётий тажрибалар, илмий изланишлар, келгуси режалар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Санъат усталарининг бадиий чиқишлари даврага янада файз бағишлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









