Ахсикент қалъа девори ва дарвозасини ўз ичига олган меъморий композиция қурилиш ишлари якуний паллада
2025-06-09 08:55:00 / Янгиликлар

Айни пайтда Ахсикент кириш дарвозаси, Очиқ осмон ва Экспонатлар музейи қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Манбалар, тарихчи ва таниқли рассомлар маслаҳати билан яратилган эскиз асосида барпо этилаётган қадимий қалъа девори ва маҳобатли кириш даовозаси битай деб қолди.
Ахсикент археология паркига келган сайёҳ ўзини тарих қаърига тушиб қолгандек хис этишини таъминлаш учун ҳар бир янги қурилишда мукаммал меъморий ечим билан тарихни акс эттирилмоқда.
Сирдаёрнинг чап соҳили дор йўли орқали Ахсикент билан уланмоқда. Бу йўл мажмуанинг шимолий дарвозаси бўлади
Ҳозирги кунда археопаркнинг умумий майдони 200 гектарни ташкил этади. Сирдарёнинг Тўрақўрғон туманидан оқиб ўтувчи 24 километрлик соҳил бўйи ҳудудида ҳам экотуристик манзиллар барпо этиш ишлари қиғзин давом этмоқда





