Наманганда яна бир халқаро семинар
2025-06-04 11:35:00 / Янгиликлар
Бугун 64-халқаро “Гуллар фестивали” доирасида яна бир халқаро семинар ўз ишини бошлади. У “Ахсикент” меҳмонхонаси конференц залида "Электробуслар паркини жорий этиш ва эксплуатация қилишда самарадорликни ошириш" мавзусига бағишланган.

Вилоят ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва Global Ekologiya Fondi ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда водий вилоятлари ва пойтахтдан келган соҳа мутахассислари, халқаро экспертларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланмоқда. Бунда электр мобилликка ўтишнинг сабабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.








