Шахмат тахтасида чемпионликка интилиш кучаймоқда!
2025-06-02 11:55:00 / Янгиликлар
64-Халқаро Гуллар фестивали доирасида ўтказилаётган I Халқаро шахмат турнирининг 5-кун баҳслари старт олди.

Бугунги ўйинлар ҳам анъанавий руҳда – юқори даражадаги рақобат, маҳоратли юришлар ва интеллектуал тўқнашувларга бой тарзда ўтмоқда.
Турнир нафақат профессионал шахматчилар, балки ёш иқтидорлар учун ҳам ўз салоҳиятини намоён этиш, тажриба орттириш ва катта шахмат саҳнасига қадам қўйиш имконини бермоқда.
Ўзбекистонда шахматга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани, ушбу турнирнинг ташкилий ва спорт жиҳатидан юқори савияда ўтказилаётгани яна бир бор тасдиқланмоқда.
Чемпионлик учун кураш тобора қизғинлашмоқда. Олдинда эса ҳал қилувчи баҳслар кутиб турибди!
Наманган вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси Ахборот хизмати




