“Афсоналар водийси”да мода ва истеъдод намойиши бўлиб ўтди
2025-05-30 23:05:00 / Янгиликлар
64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасидаги энг ёрқин, энг кутилган ва энг шов-шувли тадбирлардан бири — “Мода ва истеъдод – 2025” кўргазмаси Наманган оқшомига янада файз бағишлади.

Бугун “Афсоналар водийси” тематик паркида нафақат замонавий услуб, балки ёш дизайнерлар ва иқтидор эгаларининг ҳам маҳоратлари намоён бўлди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 64-халқаро “Гуллар фестивали” кунлари ўтказилаётган бу каби тадбирлар миллий қадриятларимизни янада улуғлашга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари, қўшни республикалардан келган ёш дизайнерлар яратган коллекциялар барчада катта таассурот қолдирди.
Дастур меҳмони бўлган эстрадамиз юлдузлари - Самандар Ҳамроқулов ва Бахриддин Зухриддинов ўз қўшиқлари билан оқшомга янада файз киритдилар.









