Халқаро фестивалнинг яна бир йирик тадбири - мода ва дизайн кўргазмаси бошланди
2025-05-29 21:40:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида 64-Халқаро гуллар фестивали доирасидаги энг ёрқин, энг кутилган ва энг шов-шувли тадбирлардан бири — “Мода ва истеъдод – 2025”нинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Бу ерда нафақат замонавий услуб, балки ёш дизайнерлар ва иқтидор эгаларининг ҳам маҳоратлари намоён этилди.
Миллий ва замонавий либослардан яратилган коллекциялар кўргазмаси халқаро “Гуллар фестивали”нинг ўзига хос тадбирларидан бирига айланди.
Дастурда эл суйган таниқли хонандалар ва эстрада юлдузлари меҳмон бўлиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашдилар.
“Мода ва истеъдод – 2025” эртага, 30 май куни «Афсоналар водийси» тематик парки амфитеатрида соат 19:00 да давом этади.
Гўзаллик ва санъат уйғунлиги намойиши бўлган гўзал оқшомда бевосита иштирок этишга шошилинг!
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









