Қуёш панеллари: энергетик барқарорликка эришишнинг энг мақбул йўли
2025-05-28 15:15:00 / Янгиликлар

Наманган туманидаги пахта ва ғаллага ихтисослашган "Мусаффо иқлим транс" фермер хўжалигида сув насосларининг электр энергиясини қоплаш мақсадида 463 КВТли қуёш панеллари ўрнатилди. Бунинг учун Агробанк АТБ Наманган филиали томонидан яшил энергия ресурслари ҳисобидан 1.3 млрд сўмли имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Натижада фермер хўжалигини йиллик 990 КВТли насосга ишлатиладиган электр энергияси қопланишига эришилади ва ортиқча электр давлатга сотилади.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу хўжаликда бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишди.
Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.





