Мавсумни соз ва кўнгилли ўтказамиз
2025-05-28 14:55:00 / Янгиликлар

Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда Поп ва Чуст туманларида 5-6 июндан, қолган туманларда 7-8 июндан оммавий ўрим-йиғимга киришилади. Бу мавсумни талаб даражасида, нобудгарчиликка йўл қўймасдан ўтказишда техникалар ва уларга бириктирилган масъуллар фаолияти жуда муҳим.
Тўрақўрғон маданият марказида ўтказилган йиғилиш шу масалага бағишланди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари С. Нишонбоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Ҳакимов, Косонсой, Чуст, Поп, Мингбулоқ, Наманган ҳамда Тўрақўрғон туманларидан тегишли вакиллар иштирок этишди.
Мавсумда 245 та комбайнлар ўримга жалб қилинган ва шунча отрядлар ташкил этилади.
Йиғилиш давомида донни ўриш ва ташишда белгиланган тартибларга риоя қилиш, нобудгарчиликка йўл қўймаслик, ёнғин ҳодисаларидан огоҳ бўлиш каби вазифалар бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.









