Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевич Поп тумани ҳокими этиб тайинланди
2025-05-27 14:30:00 / Янгиликлар

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Наманган вилояти Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бошқармаси етакчи мутахассислигидан бошлаган.
2005—2016 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, Наманган вилоят монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.
2016—2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган.
У 2021 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.
Ғ.Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Поп тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қарор халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди.
