64-халқаро “Гуллар фестивали”нинг нуфузли меҳмонлари вилоят ҳокими томонидан қабул қилинди
2025-05-26 17:40:00 / Янгиликлар
Хусусан, “Гуллар фестивали”да илк бор иштирок этаётган Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Вафа Жабр Нассер Ал Бусаиди хоним жуда юксак даражадаги тадбирлардан ҳайратланганини эътироф этди.

-Бу қадар гўзал фестивал бўлишини тасаввур қилмагандим. Айниқса, “Афсоналар водийси” тематик паркидаги бетакрор манзара катта таассурот қолдирди. Бугун яна Бобур боғидаги композицияларни мароқ билан томоша қилдик, - дея таъкидлади элчи хоним.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, фестивал рамзи туширилган эсдалик совғаларини топширди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.



