“Ютуқларингиздан биз ҳам қувонамиз”
2025-05-26 17:50:00 / Янгиликлар

Ўзаро мулоқотда Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг қатъий сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, бу ўз навбатида икки Давлат халқлари фаровонлиги учун хизмат қилаётгани эътироф этилди.
-Кейинги йилларда эришаётган ютуқларингизни кўриб биз ҳам қувонамиз. 64-халқаро “Гуллар фестивали” ана шу ютуқларингизни намоён қилиб берди. Унда иштирок этганимиздан мамнунмиз, - деди Илияз Ташбаев.
Мулоқотда икки томонда ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун ҳали катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Меҳмон бу йилги тадбирга таклиф учун ўз миннатдорлигини изҳор қилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонга фестивал рамзи туширилган эсдалик совғаларини топширди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.



