64-халқаро “Гуллар фестивали” арафасида бир қатор хорижий давлатларнинг элчилари Наманганга ташриф буюрмоқда
2025-05-24 19:10:00 / Янгиликлар

Мартабали меҳмонни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Самимий ва конструктив рухда ўтган суҳбатда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг қатъий сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, бу ўз навбатида икки Давлат халқлари фаровонлиги учун хизмат қилаётгани эътироф этилди.
Наманган ва Қирғиз Республикаси ўртасида келгусида ҳам савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.
Элчи Наманганга илк маротаба келиши эканлигини, халқаро “Гуллар фестивали” бу ҳудуд билан танишуви учун айни муддао бўлишини таъкидлади.
Меҳмонга фестивал рамзи туширилган эсдалик совғалари топширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.



