Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: банк ва кадастр муаммолари жойида ҳал этилди
2025-05-21 14:25:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган шаҳар ҳокимлигида “Бизнесни ривожлантириш банки” раиси Сахий Аннақиличев, Кадастр агентлиги директори ўринбосари Аҳмаджон Суюнов ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зуҳриддин Баҳриддиновнинг тадбиркорлар учун сайёр қабули бўлиб ўтди.

50 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этган учрашувда асосий эътибор банк кредити олишдаги тўсиқлар, нотураржой ер участкаларини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилди.
Учрашув натижасида - 30 дан ортиқ муаммо жойида ҳал этилди, 15 га яқин тадбиркор кредит олишга йўналтирилди, 10 дан зиёд ер ва кадастр масалалари белгиланган муддатларда ечиш учун мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди, ижро назоратга олинди.
Бу каби мулоқотлар орқали тадбиркорлар муаммосини эшитиш ва ечим топиш бўйича амалий натижаларга эришилмоқда ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Савдо-саноат палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси









