Ўзбекистон - Қозоғистон: археология, манбашунослик ва таълимда халқаро ҳамкорлик
2025-05-15 20:30:00 / Янгиликлар

Даслабки манзил Ахсикент археология парки бўлди. Ўзбек давлатчилигининг 3000 йиллик тарихидан сўзловчи масканда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Анвар Икром Ахсикент археология парки Янги Ахси мажмуасида сақланаётган Абу Наср Форобийнинг нодир қўлёзмаси билан таништирди.
Кейинги манзил Наманган Давлат университети бўлди. Вилоятнинг бош олий даргоҳи ректори профессор Абдуғаффор Қирғизбоев меҳмонларни университет фаолияти билан таништириб, ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтди.
Учрашувда Наманган Давлат университети, Ахсикент археология парки ва Ал Форобий номидаги Қозоқ миллий университети ўртасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Медиа Департамент









