Мингбулоқда замонавий 12 қаватли турар-жой бинолари қурилади
2025-04-30 19:10:00 / Янгиликлар

Мингбулоқ тумани марказидаги “Мустақиллик” МФЙда жойлашган 48-,54-сонли икки қаватли жами 16 та хонадондан иборат турар-жойлар1960 йилда фин услубида ётоқхона типида қурилган бўлиб, йиллар давомида эскиргани учун "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК хулосасига кўра яроқсиз, деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги 5152-сонли қарорига асосан, 54-сонли кўп қаватли уйни бузиб, ўрнида замонавий инфратузилма асосида 12 қаватли, 80 хонадонли янги турар-жой биноси қурилиши бошланди.
Уйда яшовчи 8 нафар мулкдор билан келишувга эришилиб, улар учун "Ингичка" МФЙ ҳудудида янги, қулай турар-жой бинолари қуриб берилмоқда. Янги бино нафақат кўркам архитектура, балки зилзилабардошлик ва қулайлик нуқтаи назаридан ҳам туманга янгича қиёфа бағишлайди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қурилиш майдонида бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Мазкур лойиҳа нафақат шаҳарсозлик, балки аҳоли турмуш тарзини яхшилашда ҳам стратегик аҳамият касб этади.



