Коррупция ва манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш - долзарб масала
2025-04-26 20:30:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокимлигида сиёсий ва иқтисодий ўқиш тадбирлари доирасида бошқарув аппарати ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда Наманган вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси раҳбари Д.Эрматов жорий йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан давлат бошқаруви органларида коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича белгилаб берилган топшириқ ва вазифлар ижросини самарали ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Семинар давомида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишда ҳокимликлар ходимларининг масъулиятини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






