Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоаси хорижий сафарда
2025-04-28 10:10:00 / Янгиликлар

Вилоят театри жамоаси шу кунларда Хитой давлатининг Ченду, Чунсин, Чанша шаҳарларидаги мухлислар учун миллий маданиятимизни тараннум этиш мақсадида ижодий сафарда бўлиб турибди.
Айни пайтда, дахлдор соҳа вакиллари ҳамда мухлисларни вилоятимиздаги Халқаро гуллар фестивалига таклиф этиш асносида, Хитой Давлатининг театримиз билан келгуси алоқалар юзасидан фикрлар алмашилди.
Жамоамиз эса, махсус тайёрланган театрлаштирилган дастурни тақдим этиш арафасида турибди.





