Ахборот хизматлари учун семинар бўлиб ўтди
2025-04-25 15:50:00 / Янгиликлар

Унда “Замонавий медиа орқали маънавий-маърифий тарғиботни кучайтириш. Ёшларни миллий қадрият руҳида тарбиялаш ва унда ижтимоий тармоқларнинг ўрни ва аҳамияти” масаласига эътибор қаратилди.
Мавзу юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппаков соҳага оид янги медиа лойиҳалар тақдимотини ўтказди.
Шунингдек, семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази лойиҳа офиси раҳбари Суҳроб Хидиров Zoom платформаси орқали қатнашиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.
Семинарда ёш авлод онгини ғоявий ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун замонавий медиа контентлардан кенг фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. Бу бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









