«Ахсикент бутунжаҳон маданий мероси
2025-04-25 15:05:00 / Янгиликлар
Унинг ўрганишга қизиқишнинг тобора ортаётгани бежизга эмас. 2000-йилларда Буюк Британия олимлари Ахси пўлати бўйича илмий изланиш олиб бориб, Дамашқ қиличлари ватани Ахсикент эканлигини исботладилар. Пўлат сири эса ҳамон тўла очилмаган», - Ахсикент археология паркига Англия, Ирландия, Австралия ва Хитойлик олимлар ташриф буюришди.

Ахсикентни ўрганиш XIX асрнинг 80-йилларида бошланган. Мана 150 йилдирки, бу археологик изланишлар давом этмоқда.
- Ахсикент керамикаси мени ўзига ром этди. Риштон ва Ғурумсарой, Бухоро ва Хоразм мактабларининг асоси, илдизи Ахсикентдадир, - дейди Гарри Бекмен.
- 70 гектарлик пўлат қуйиш ва қурол-аслаҳа ясаш саноат майдонига эга Ахсикент бу йўналишда жаҳон лидери бўлган, - дейди Эрик Маккаллистер.
Ўтган давр мобайнида Чор Россияси ва Собиқ Иттифоқ мустамлакаси даврида Ахсикентдан топилган нодир артефактлар бугун Лувр (Франция), Метрополитан (АҚШ), Эрмитаж (Россия) ва Британия Миллий музейларини безаб турибди.









